Астанадан Рим ва Миланга рейс амалга оширилади
RIM. Kazinform – Астана – Рим ва Астана – Милан йўналишларида авиақатновлар очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев NEOS авиакомпанияси президенти Лупо Раттаццини қабул қилди.

Ақорда матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, икки давлат ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳаво алоқалари савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар ва туризмни ривожлантиришга янги суръат бағишлайди. Президент Алмати-Милан рейсига талаб юқори эканлигини таъкидлади. Ушбу рейс очилгандан бери 70 мингга яқин йўловчи ташилди.
Ўз навбатида, Лупо Раттацци минтақадаги ҳаво йўллари кўламини кенгайтириш бўйича ўз режасини тақдим этди. Хусусан, Алмати ва Милан ўртасидаги рейслар сонини ошириш, Астана ва Рим, шунингдек, Астана ва Милан ўртасида ҳаво қатновларини очиш режалаштирилган.

Президент NEOS авиакомпанияси билан ҳамкорлик Қозоғистонда фуқаро авиацияси ва транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирди.
NEOS 2001 йилда ташкил этилган. У икки сайёҳлик компанияси - Италиянинг Alpitour S.p.А. ва Германиянинг TUI Group қўшма корхонаси сифатида яратилган. Италиянинг энг йирик хусусий авиакомпанияларидан бири сифатида 70 дан ортиқ йўналишларга парвоз қилади. 2022 йилда компания даромади 640 миллион АҚШ долларини ташкил этади.