Астанадаги ЖЧ-2023: Непомняший еттинчи партияда Лижэнни мағлуб этди ва олдинга чиқди

None
ASTANА. Кazinform - Бугун, 18 апрель куни Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун ўйиннинг еттинчи партияси бўлиб ўтди. Россиялик гроссмейстер Ян Непомняший Хитой вакили Дин Лижэнни оқ доналарда мағлуб этди. Лижэннинг хатосидан сўнг ўйин 37-юришда якунланди, деб хабар беради Кazinform championat.comга таяниб.

Учрашувда 4:3 ҳисоби россияликлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашув ниҳоятда қизиқарли ва ўзининг самарадорлиги билан ҳайратга солади. Дастлабки еттита партиянинг фақат иккитасида дуранг қайд этилган. Непомняший учинчи бор олдинга чиқиб олди, аммо ҳозирча Лижэнь икки марта ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Учрашув 14 та партиядан иборат. Агар дуранг қайд этилган тақдирда, уларнинг натижаларига кўра тўртта ўйинлик тай-брейк ўтказилади. Агар тай-брейк ғолибни аниқламаса, шахматчилар блиц ўйинини, кейин эса «ўлим партиясини»ни ўйнайди.


Сўнгги хабарлар
telegram