Астанадаги саралаш турнирида ғолибликни қўлга киритган боксчилар маълум бўлди

Бокс
Фото: Olympic.kz

ASTANА. Кazinform - Бугун Астанада бокс бўйича саралаш турнирининг финал баҳсларида тўртта вазн тоифасида ғолиблар аниқланди.

Ушбу турнирда аёллар ўртасида 66 кг вазн тоифасидаги финал баҳсларида Шимолий Қозоғистон вилояти вакили Наталья Богданова ва қарағандилик Жасмин Қизатова ўз маҳоратини намойиш этди. Уч раунддан сўнг ҳакамлар Натальяни ғалабага лойиқ деб топишди.

Аёллар ўртасида 54 кг вазнда Улжан Сарсенбек гуруҳдан чиқди. Бу вазнда энг кўп боксчилар йиғилган. Улар орасида Улжан спорт формасида эканлигини кўрсатди.

У финалда Симбат Алиасқар устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Бунгача 2022 йилда ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Элина Базарова жаҳон чемпионатининг 3 карра медали совриндори Жайна Шекербековани мағлуб этди.

Эркаклар ўртасида ўтказилган спарринг саралаш баҳсларида 63,5 кг вазн тоифасида туркистонлик Муҳаммедсабир Базарбайули ғолиб бўлди. Финалда у жамбиллик Дулат Бекбауовни мағлуб этди. Муҳаммадсабир ўтган йили Қозоғистон спортакиадасида ушбу вазнда ғолиб чиққан эди.

75 кг вазн тоифасидаги Валентина Хальзова ва Гулсая Ержан ўртасидаги жанг ҳам баҳсларга бой бўлди. Ҳакамлар қарорига кўра Валентина Хальзова лицензион турнирда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Сўнгги хабарлар