Астанадаги халқаро спорт иншоотлари жуда яхши қурилган – Ненад Лалович
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонга расмий ташриф билан келган “Бирлашган кураш дунёси” халқаро федерацияси президенти Ненад Лалович Астанадаги спорт иншоотларида бўлиб, ишларнинг бориши билан танишди.

Жаноб Ненад дастлаб 2020 йил охиригача фойдаланишга топширилган Qazaqstan енгил атлетика спорт мажмуасига ташриф буюрди. Спорт мажмуаси Халқаро енгил атлетика федерацияси (IAAF) сертификатига эга. Ушбу сертификат бу ерда энг юқори даражадаги ҳар қандай мусобақаларни ўтказиш имконини беради. Мажмуада югуриш йўлаклари бўлган спорт майдончаси, сузиш ҳавзаси, меҳмонхона, болалар майдончаси, фуд-корт, тренажёр зали, ядро улоқтириш, баландликка ва узунликка сакраш бўйича машғулотлар майдончалари мавжуд.

Шунингдек, Бирлашган кураш дунёси халқаро федерацияси президенти Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги Жанг санъати саройига ташриф буюрди. Жанг саройи кураш (юнон-рум, эркин, аёллар кураши, дзюдо, каратэ, таэквондо, аралаш яккакурашлар) бўйича халқаро мусобақаларни ўтказиш имкониятига эга ноёб спорт мажмуасидир.


“Астанага яна келганимдан хурсандман! Пойтахтларингиз аввалгидан ҳам гўзал, ҳашаматли ва кўзни қамаштирувчи биноларга тўла. Бугун мен Астана кўркини очган ва спорт шаҳрига айлантирган бир қанча спорт мажмуаларида бўлдим, мукаммал инфратузилма билан танишдим. Халқаро миқёсдаги спорт иншоотлари спортчилар ва мухлисларнинг қулайлиги учун жуда юқори савияда қурилган. Бу иншоотларнинг ҳар бири халқаро мусобақаларни ўтказишга қодир”, – деди Ненад Лалович.