Астанадаги ЭКСПО шарида Қозоғистон ва Ўзбекистон байроқлари тасвирланди
ASTANА. Кazinform - Олисдан эътиборни тортадиган бундай ҳурмат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга икки кунлик давлат ташрифи муносабати билан кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни пойтахт аэропортида Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Мартабали меҳмонни кутиб олиш учун аэропортда фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ва бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг жанубий қўшни Ўзбекистон билан дипломатик алоқалари 1992 йил 23 ноябрда бошланган. 1998 йил 31 октябрда икки давлат ўртасида абадий дўстлик, 2013 йил 14 июнда эса стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди.