Астанада замонавий рақс бўйича «Bir tolqynda» халқаро чемпионати бўлиб ўтди
ASTANA. Kazinform - Халқаро ёшлар куни арафасида Астана шаҳрида Қозоғистон, Ўзбекистон, Япония ва бошқа мамлакатлардан 300 нафар ёшларни жамлаган «Bir tolqynda» замонавий рақс чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар беради Астана маъмурияти расмий сайти.
Чемпионат «AMANAT» партияси қошидаги «Жастар Рухы» ёшлар қаноти ва Астана ҳокимлиги кўмагида «Base» замонавий рақс маркази томонидан ташкил этилди.
Иштирокчилар 8 та асосий номинация бўйича чиқиш қилдилар.
All styles 5x5 Rep your country номинациясида жамоалар ўз мамлакатларини намойиш этди. Ушбу йўналишда Япония, Ўзбекистон ва Қозоғистондан келган раққослар беллашди.
Япон раққослари маданий ва профессионал тажриба алмашиш доирасида рақсга тушишди.
Шунингдек, чемпионатга ҳакамлик қилиш учун Япониядан келган WAACKING раққоса, «ASIAN WAACKING SENSETION» етакчиси, World of Dance world Final финалчиси, «Srowd FAVORITE» ғолиби Mizuki Jane Flamingo, Бельгиялик хип-хоп раққосаси, 2022 йилги ёзги фестиваль ва бутун дунё бўйлаб бошқа кўплаб рақс тадбирлари ғолиби Alex the Cage, шунингдек, кореялик раққоса Popping, LINEUP 9 JUDGE Firebac финалчиси келди. Иштирокчилар учун мастер-класс ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларнинг спорт ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.
Ташкилотчилардан бири, Астана маслиҳати депутати, «AMANAT» партиясининг «Жастар Рухы» бўлими раиси Арсланбек Мағзумовнинг айтишича, рақс чемпионати Астана маъмурияти кўмагида ташкил этилган.
“Чемпионатни энг ижодкор ёшлар ўртасида ўтказиш учун хориждан ёшларни махсус таклиф қилдик. Биз таклиф қилган ҳакамлар ҳам кўп йиллардан буён рақсга тушади, улар Корея ва Япониядан келган. Ўйлайманки, ушбу чемпионат формати ёшларимизга ёқади, чунки бу ижодкорлик соҳаси ва уни янада ривожлантириш, ижодкор ёшларимизни қўллаб-қувватлаш зарур”, — деди Арсланбек Мағзумов.
Чемпионат ғолиби тошкентлик Владимир эса 13 йилдан бери рақс билан шуғулланаётгани ва Ўзбекистон жамоаси номидан Hip-Hop услубида чиқиш қилиш учун кўплаб мамлакатларда бўлганини айтди.
“Менга чемпионатнинг ўзи жуда ёқди. Тадбир ташкилотчилари Instagramда ёзди, биз бу формат бизга мос келадими ёки йўқлигини кўрдик. Биз 5х5 жамоавий жангда қатнашдик. Унда иштирок этиш учун биз болалар билан бирга йиғилиб, тайёргарлик кўрдик, шунинг учун бугун ўз маҳоратимизни намойиш этдик. Умуман олганда, бу жуда зўр эди! Бугун об-ҳаво ҳам ажойиб бўлди ”, - деди Владимир.