Астанада юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – Астана ҳокимлиги кўмагида 11-13 март кунлари Астана шаҳрида СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси, Олимпияда чемпиони, Жаҳон чемпиони, Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони Жақсилиқ Ушкемпиров хотирасига бағишланган юнон-рум кураши бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади.

Хорватия
Фото: Қозоғистон кураш федерацияси

Қозоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш бошқармасидан маълум қилишларича, мусобақада Қозоғистон, Бельгия, Озарбайжон, Хорватия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Россия, Украина ва Тожикистондан спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақада 10 та вазн тоифасида (55 кг, 60 кг, 63 кг, 67 кг, 72 кг, 77 кг, 82 кг, 87 кг, 97 кг ва 130 кг) дунёнинг энг яхши полвонлари баҳс олиб боради.

Турнир 11-13 март кунлари Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида бўлиб ўтади.

Астана шаҳрида тўртинчи маротаба ўтказилаётган халқаро турнир Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси, юнон-рум, эркин ва аёллар кураши федерацияси ҳамда шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Сўнгги хабарлар