Астанада янги жамоат жойи пайдо бўлди

ASTANА. Кazinform - Пойтахтда “Тинчлик ва келишув боғи” номли янги жамоат жойи пайдо бўлди. Бу ҳақда Астана ҳокимлигининг расмий сайти хабар беради.

ҳаёт дарахти
Фото: Астана шаҳар ҳокимлиги

Бу жойга “Юлдузли осмон” туннели, “Ҳаёт дарахти” монументи ва Каскад шаршараси киради. Лойиҳанинг асосий ғояси гумбаз шаклида қурилган, ўртасида баргли эман дарахти ўрнатилган “Ҳаёт дарахти” ёдгорлигидир.

ҳаёт дарахти
Фото: Астана шаҳар ҳокимлиги

 

Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездига концептуал табиий-рекреацион зонани яратиш режалаштирилган. Боғ концепцияси Қозоғистондаги турли дин ва миллатлар ўртасидаги ҳамкорлик, дўстлик ва бирликни ифодалайди.

Жамоат жойи Тауелсиздик(Мустақиллик) шоҳ кўчаси ва Панфилов кўчаси чорраҳасида, Есил дарёси бўйида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён шаҳарда жами 170 та жамоат жойлари ва ҳовли майдонлари ободонлаштирилди. Ишларнинг катта қисми якунланди.

Сўнгги хабарлар