11:36, 14 Июль 2023 | GMT +5
Астанада янги қирғоқ пайдо бўлди
ASTANA. Kazinform – «Сариарқа» туманидаги Шабал Бейсекова кўчасидаги кўприк ёнида хусусий инвестициялар ҳисобидан янги жамоат майдони очилди, дея хабар беради Kazinform.

Шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, ободонлаштирилган умумий майдони - 0,96 га. Соҳилда шаҳар аҳолиси учун турли хил дам олиш жойлари мавжуд, жумладан:
- амфитеатр
- болалар ва спорт майдончалари
- велосипед, югуриш, юриш йўллаги
- баскетбол, волейбол, футбол майдони
- скейтпарк
Жорий йилда шаҳарнинг ўнг қирғоғида 130 га яқин ҳовли ва жамоат жойлари ободонлаштирилади.
Айни пайтда 50 га яқин жойда тегишли ишлар бажарилди.