Астанада янги дзюдо маркази очилди

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрининг янги “Нура” туманида «Kodokan Spirit»кўп функцияли спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

дзюдо
Фото: Астана шаҳар спорт бошқармаси

Астана шаҳар спорт бошқармаси маълум қилишича, оммавий спортни ривожлантириш ва ёш авлодни соғлом турмуш тарзига жалб этиш мақсадида Қозоғистонда иккинчи кўп функцияли «Kodokan Spirit» спорт мажмуаси ишга туширилди.

Биринчи марказ 2021 йилда Орал шаҳрида очилган эди.

1200 квадрат метрлик бинода бир вақтнинг ўзида 1000 нафарга яқин ёш спортчи дзюдо билан шуғулланиши мумкин. Зал 180 ўринли, олимпия сифатли япон татами гиламчалари, замонавий вентиляция ва ёритиш билан жиҳозланган. Шунингдек, спорт мажмуасида гуруҳ машғулотлари учун иккита кичик хона, ота-оналар учун қулай кутиш майдони ва машҳур Oneshott брендининг қаҳвахонаси мавжуд.

Очилиш маросимида Астана шаҳар ҳокими ўринбосари Есет Байкен, Астана шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Василий Левит махсус иштирок этди.

– Айни кунларда пойтахтимизда дзюдо билан шуғулланаётган ёшлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Умуман олганда, шаҳарда дзюдо бўйича 3500 нафар катталар ва ўсмирлар фаол. 290 нафар дзюдочи профессионал тарзда шуғулланади. Шаҳар маъмурияти спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Астанада биринчи дзюдо марказини очмоқда! Ишонаманки, келажакда ҳамюртларимиз Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар!” – деб Астана ҳокимининг ўринбосари Есет Байкен умидлари катта эканини изҳор қилди.

Сўнгги хабарлар