Астанада волонтёр кексалар V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини ташкил этишда иштирок этишди

ASTANА. Кazinform - Волонтёр бобо ва бувилар Астанада бўлиб ўтаётган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини ташкил этишда иштирок этмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг расмий сайти ёзган.

волонтёрлар
Фото: Астана шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти

Кўчманчилар ўйинига жалб этилган волонтёрлар орасида Нура туманидаги 20 нафарга яқин кўнгилли бобо ва бувилар ҳам бор.

Мамлакатда бўлиб ўтаётган тарихий мусобақада “Кумуш кволонтёрлар” клубининг бувилари фаол иштирок этиб, «Ұлы дала дүбірі» кўчманчилар ўйинлари меҳмонларини кутиб олиш ишларини ташкил этишди.

Волонтёр бобо ва бувилар эрталаб соат 10 дан бошлаб белгиланган жойларда ички тартиб ишларини олиб боришди. Улар этноқишлоқдаги томошабинлар ва шаҳар меҳмонларига ўйинлар дастури ва объектларнинг жойлашуви бўйича маълумотномалар бериб, жамоат тартибини сақлашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Волонтёр Лаззат Дуйсебайқизи бошчилигидаги “Кумуш волонтёрлар” клуби Россия ва Бразилиядан келган кўнгиллилар билан биргаликда 36 та объект ҳудудида хизмат кўрсатмоқда.

Сўнгги хабарлар