Астанада ўзбек санъати кўргазмаси очилди

Астанада өзбек өнерінің көрмесі ашылды
Фото: Виктор Феднюнин/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги кўмагида Астана шаҳридаги Миллий музейда Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи доирасида ташкил этилган.

Шунингдек, мустақиллик йиллари икки давлат ўртасидаги маданий-ахборот мулоқотини давом эттириш мақсадида ўтказилмоқда.

Астанада өзбек өнерінің көрмесі ашылды
Фото: Виктор Феднюнин/Kazinform

“Бугунги кўргазма умумий тарихга эга бўлган қозоқ ва ўзбек халқларининг дўстлигини, маънавий ришталарини яна бир бор намоён қилади. Ушбу кўргазмада ўзбек рассомларининг сўнгги ўн йилликдаги жозибали асарлари намойиш этилмоқда. Умуман олганда, ўзбек мўйқалам усталарининг ўзига хос жиҳатлари жуда кўп эканини таъкидлаш лозим”, – деди Маданият ва ахборот вазирлиги Маданият қўмитаси раиси Кумис Сейитова.

Соҳа мутахассислари Ўзбекистон санъати кейинги йилларда янги чўққиларга кўтарилганини таъкидламоқда.

Астанада өзбек өнерінің көрмесі ашылды
Фото: Виктор Феднюнин/Kazinform

“Биз Қозоғистондаги санъат ихлосмандларига қизиққан ўзбек рассомларининг асарларини олиб келдик. Биз Қозоғистон билан доимий равишда қўшма лойиҳаларни амалга оширамиз. Умуман олганда, Ўзбекистон ва Қозоғистон санъати ўхшаш, чунки илдизларимиз муштарак”, – дейди Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов.

Унда Акмал Нуриддинов, Алишер Ҳамдамов, Татьяна Фадеева, Файзулла Аҳмадалиев, Шаҳноза Абдуллаева, Бахтиёр Махкамов, Хуршид Зиёхонов ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси аъзолари ҳамда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган истеъдодли ёш рассом ва амалий санъат усталарининг асарлари намойиш этилмоқда.

выставка, нацмузей
Фото: Виктор Феднюнин/Kazinform

Хусусан, замонавий картиналарда қадимги афсоналар, Шарқ шеърияти ва тарихидан илҳомланган ишқий образлардан тортиб, Ўзбекистоннинг гўзал табиати ва миллий хусусиятларни очиб берувчи ўзига хос сюжетларгача бўлган кенг қамровли услубий хусусиятлар, ижодий қарашлар намоён бўлади.

Выставку узбекских художников и мастеров открыли в Национальном музее РК
Фото: Виктор Феднюнин/Kazinform

Кўргазманинг амалий санъат бўлимида эса замонавий ўзбек усталарининг маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Ўзбекистон халқ амалий санъати кўп асрлик анъаналарга асосланган турли ижод турларига бой. У одамлар ҳаёти ва турмуш тарзининг барча жабҳаларини қамраб олади. Халқ ижодининг оммавийлиги, юксак эстетик орзулари ва ижодий асослари жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистон маданиятига бўлган юксак қизиқишини белгилаб берди.

Выставку узбекских художников и мастеров открыли в Национальном музее РК
Фото: Виктор Феднюнин/Kazinform

Жами 80 га яқин картина ва 100 дан ортиқ декоратив санъат асарлари намойиш этилмоқда. Кўргазма 8 августга қадар давом этади.

Выставку узбекских художников и мастеров открыли в Национальном музее РК
Фото: Виктор Феднюнин/Kazinform
Көрме
Фото: Виктор Феднюнин/Kazinform
Выставку узбекских художников и мастеров открыли в Национальном музее РК
Фото: Виктор Феднюнин/Kazinform
Сўнгги хабарлар
telegram