Астанада ўн олтинчи “Қулай мактаб” очилди

ASTANA. Kazinform - “Нура” туманидаги E-535 кўчасида жойлашган 100-сонли янги мактаб 2 минг ўқувчига мўлжалланган. Астана маъмуриятининг Telegram-каналига кўра, мактабнинг умумий майдони 23 минг квадрат метрни ташкил этади.

Астанада ўн олтинчи “Қулай мактаб” очилди
Фото: видеодан кадр

Таълим муассасасида замонавий ўқув хоналари, 450 ўринли акт зали, 130 ўринли ошхона, физика, кимё, биология лабораториялари, 4 та спорт зали мавжуд.

“Бу мактаб яхши моддий-техник базаси билан ажралиб туради. Бугунги кунда мактабга 500 нафарга яқин ўқувчи қабул қилинди”, – дейди мактаб директори вазифасини бажарувчи Мурат Ахметов.

 

Сўнгги хабарлар