11:03, 05 Апрель 2023 | GMT +6
Астанада уч эгизаклар дунёга келди
ASTANA. Kazinform – Булар жорий йилда дунёга келган илк астаналик уч эгизаклар. Астанада йил бошидан бери 7 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келди, дея хабар беради Kazinform соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб.
Асел Шонтаева оиласи билан ўтган йилнинг август ойида Жамбил вилоятининг Қордай туманидан пойтахтга кўчиб келган эди.
Уч эгизакнинг иккитаси қиз, бири ўғил. У 3-сонли кўп тармоқли шаҳар шифохонаси шифокорларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Кўп болали онани махсус табриклаш учун Астана шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тимур Муратов келди.
Сания, Самира ва Айсултон исмли болаларининг саломатлиги яхши.
Фото: gov.kz