Астанада трекдаги велоспорт бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform — 16-18 май кунлари Астана шаҳрида трекдаги велоспорт бўйича «Silk Way Series Astana-2025» йирик халқаро турнири бўлиб ўтади.

Мусобақалар “Сариарқа” велотреги базасида ташкил этилади.
Турнирда ўнта давлатдан спортчилар иштирок этади. Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Арманистон, Греция, Россия, Латвия ва Литва жамоалари совринлар учун курашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ астаналик велоспортчилар Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. Жамоавий спринт натижаларига кўра Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди. Жамоа таркибига икки пойтахт спортчиси - Аркадий Шемет ва Диас Базарбеков кирди.
66 ёшли ўзбекистонлик велоспортчи халқаро веломарафон доирасида Қизилўрдага етиб келди.