Астанада тоғ-кон коллежи ва болаларни соғломлаштириш маркази қурилади

ASTANА. Кazinform – Астана шаҳрида тоғ-кон коллежи ва болаларни соғломлаштириш маркази қурилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Астана агломерациясини ривожлантиришнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган комплекс режаси лойиҳасини тақдим этган ҚР Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров маълум қилди.

Астанада тоғ-кон коллежи ва болаларни соғломлаштириш маркази қурилади
Фото: Pexels

“Аҳолини ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминлаш мақсадида Қосши шаҳрида 1200 ўринли мактаб, 280 ўринли болалар боғчаси, 350 ўринли кўп тармоқли шифохона қурилади. Шунингдек, сармоядорлар ҳисобидан пойтахтда 900 ўринга мўлжалланган тоғ-кон коллежи ва болаларни соғломлаштириш маркази қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, қишлоқ жойларда 9 та маданият уйи, 3 та аҳоли дам олиш маскани, 2 та маданий-кўнгилочар мажмуа ва 50 та ташриф буюрувчига мўлжалланган бирламчи тиббий-санитария ёрдами пункти қурилиши режалаштирилган”, — деди вазир.

Унга кўра, агломерациянинг транспорт-логистика инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида комплекс режада 6 та логистика мажмуасини қуриш, электровозларга хизмат кўрсатиш ва шаҳар атрофида доимий йўналишларни субсидиялаш юзасидан сервис марказини қуриш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

“Агломерацияга қарашли аҳоли пунктларида 400 километрдан ортиқ йўл таъмирланади, 300 километр йўл ва 4 та кўприк қурилади. – 700 километр канализация, 500 километр сув таъминоти ва дренаж, 800 километр электр узатиш тармоғи, 3 та қозонхона, 30 километр иссиқлик узатиш линияси, 1 минг 100 километр газ қувурларини қуриш ва модернизация қилиш режалаштирилган”, – деди Нурлан Байбазаров.

Сўнгги хабарлар