Астанада "Сурия жараёни"нинг янги босқичи бўлиб ўтади
ASTANA. KAZINFORM -,“Астана формати” кафил давлатларининг жамоавий мурожаатига мувофиқ, 2024 йилнинг 24 -25 январь кунлари Қозоғистон пойтахтида Астана жараёни доирасида Сурия бўйича 21-халқаро йиғилиш бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Музокараларда Россия, Туркия, Эрон, Сурия ҳукумати ва Сурия мухолифати делегациялари иштирок этади. Иордания, Ироқ ва Ливан вакиллари, шунингдек, БМТ, Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси кузатувчи сифатида иштирок этиши кутилмоқда.
Дастлабки кун тартибига Сурия атрофидаги минтақавий вазиятни ривожлантириш, Сурия Араб Республикасидаги вазиятни кенг қамровли тарзда тартибга солиш бўйича саъй-ҳаракатлар, Суриядаги гуманитар вазият ва Сурияни можародан кейин қайта тиклашга кўмаклашиш учун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини сафарбар қилиш масалалари ва бошқалар ўрин олган.