Астанада Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

Астанада Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди
Фото: ҚР ТИВ

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Қониспаев ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов иштирокида Қозоғистон-Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сув-энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг кенг кўламли долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, барқарор, ишончли сиёсий мулоқот, шунингдек, саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорлик фаоллашганини мамнуният билан қайд этдилар.

Олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали атрофлича кўриб чиқилди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифига сифатли тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўнгги хабарлар
telegram