Астанада Пекин Тил ва маданият университетининг филиали очилади
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Пекин Тил ва маданият университети филиалини очиш режаси ҳақида гапирди.

“Аминманки, ўзаро визасиз режим ва Хитойдаги Қозоғистон туризми йили сайёҳлар оқимининг ўсишига туртки беради. Жорий йилда Астанада Пекин Тил ва маданият университети филиалини очиш режасини олқишлаймиз. Бундан ташқари, Қозоғистонда Хитойнинг илғор техник олий таълим муассасаларининг бошқа филиалларини очишдан манфаатдормиз. Кўриб турганимиздек, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар вектори яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат руҳида жадал суръатлар билан ўсиб бораётганини намоён этмоқда”, — деди Мурат Нуртилеу хитойлик ҳамкасбини кутиб олар экан.
Эслатиб ўтамиз, бугун Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И Қозоғистонга расмий ташриф билан келди.