Астанада Осиё университетлари альянси форуми бўлиб ўтмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Астанада Осиё мамлакатлари университетлари альянси форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонлик ўқитувчилар ва ходимлар Осиё Университетлари альянси тармоғи доирасида ташкил этилган илмий конференциялар ва тажриба алмашиш дастурларида тез-тез қатнашиш имконига эга бўлди. Биз альянс фаолиятининг фаол иштирокчисимиз ва бундан фахрланамиз. Осиёда олий таълим ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қиляпмиз», - деди Алихан Смаилов Астанада ўтказилаётган Осиё университетлари ректорлари форумида.

Шунингдек, Ҳукумат раҳбари пандемиядан кейин ҳар қандай вазиятга тайёр туришимиз кераклигини айтди.

«Пандемиядан сўнг биз технологик инқилоб туфайли дунёда рўй бераётган тез ўзгаришларга тайёр бўлишимиз керак. Бугунги кунда турли соҳаларда, айниқса, таълим соҳасида инновацион ечимларга талаб юқори. Фурсатдан фойдаланиб, Қозоғистон олий таълим соҳасидаги муҳим воқеалар билан ўртоқлашмоқчиман», - дейди у.

Дарвоқе, Осиё университетлари альянси таркибига 16 та олий таълим муассасаси киради. Улар Цинҳуа университети, Назарбоев университети, Гонконг фан ва технология университети, Токио университети, Сеул миллий университети, Сингапур миллий университети, Ҳиндистон технология университети, Индонезия университети, Чулалонгкорн университети, Малай университети, Коломбо университети, Янгон университети, Пекин университети, Бирлашган Араб Амирликлари университети, Қирол Сауд университети.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар