Астанада очиқ осмон остидаги музей иш бошлади

ASTANA. Kazinform – Ёзги мавсумда Астана шаҳрида очиқ осмон остидаги музей иш бошлади, дея хабар беради Kazinform пойтахт маъмурияти сайтига таяниб.
None

Очиқ осмон остида жойлашган «Атамекен» Қозоғистон харитаси» этно-мемориал мажмуасида Астана, Алмати, Чимкент каби республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва бошқа вилоятлар кичик макетлар орқали кўрсатилган.

20 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган маданий маскандандаги томошада мамлакатдаги ажойиб бинолар ва ҳудудлар табиатига қойил қолишингиз мумкин.

Мажмуа Манғистау вилоятидан бошланиб, Қизилўрда вилоятида тугайди. Мамлакатдаги 17 та вилоят, 3 та шаҳар ва 49 та кўлни кўриш учун бир соатча вақт кетади.

Гидлар қозоқ, рус ва инглиз тилларида маълумотлар беради.

Ёдгорлик мажмуаси ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача очиқ. Ҳар душанба дам олиш кунидир.


Сўнгги хабарлар