13:49, 15 Август 2023 | GMT +5
Астанада нечта машина бор
ASTANA. Kazinform – Ҳар куни Астанага яқин аҳоли пунктларидан 55 минггача автомобиль киради. Бу ҳақда пойтахтдаги Полиция бошқармаси бошлиғи Арман Айтмағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Шаҳар йўлларида ҳаракатга бир қанча омиллар таъсир кўрсатади. Ҳар куни яқин атрофдаги аҳоли пунктларидан Астанага 55 минггача автомобиль киради. Шу билан бирга, шаҳарда 20 мингга яқин хорижий давлатлардан келган автомобиллар рўйхатга олинган. Умуман олганда, шаҳарда рўйхатга олинган автотранспорт воситалари сони 76 мингтага кўпайди. Жумладан, 2018 йилда 344 146 та транспорт воситаси рўйхатга олинган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 420 143 тага етди», – деди А.Айтмағамбетов Астана алоқа бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов