Астанада Марказий Осиёдаги энг йирик қишлоқ хўжалиги кўргазмалари бўлиб ўтади

Кўргазма
Фото: Астана ҳокимлиги

19-21 октябрь кунлари Астанадаги EXPO халқаро кўргазмалар марказида KazAgro ва KazFarm халқаро соҳа тадбирлари бўлиб ўтади. Булар Марказий Осиёдаги энг йирик қишлоқ хўжалиги кўргазмалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги глобал инновциялар тақдимоти бўйича етакчи профессионал платформадир, деб хабар беради Kazinform агентлиги пойтахт ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб

KazAgro - бу ўсимликчилик кўргазмаси бўлиб, унда уруғлик танлашдан тортиб, тайёр маҳсулот ва замонавий технологияларгача бўлган барча нарсалар мавжуд.

KazFarm чорвачилик ва гўшт-сут соҳаси кўргазмаси бўлиб, у тўлиқ қамраб олинган мавзу - эмбрионлардан тайёр маҳсулот ва хизматларгача.

"KazAgro/KazFarm-2023" тадбири бозорга дунёнинг етакчи қишлоқ хўжалиги концернларининг илғор қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналари, қишлоқ хўжалиги фанининг сўнгги ютуқларини жорий этишга хизмат қилувчи инновацион технологиялар ва агросаноат комплексини ривожлантириш дастурларини таклиф этади.

Кўргазмалар Қозоғистонда "ExpoGroup" халқаро кўргазма компанияси томонидан 14 йилдан ортиқ вақтдан бери ўтказиб келинмоқда ва ҳар йили турли мамлакатлардан 300 га яқин агросаноат компаниялари иштирок этмоқда. Бу йил 20 дан ортиқ давлатдан компания ва ташкилотлар иштирок этиши кутилмоқда. Кўргазманинг умумий майдони тахминан 20 000 квадрат метрни ташкил қилади.

Қишлоқ хўжалиги кўргазмалари доирасида МДҲга аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган вазирлар конференцияси бўлиб ўтади.

Кўргазмаларнинг расмий очилиши 19 октябрь соат 11:00 да бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар
telegram