Астанада ўлим даражаси қарийб 30 фоизга камайди

ASTANА. Кazinform – Бу ҳақда Алмати вилоятида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Астана шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тимур Муратов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform пойтахт ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб.
None

Ҳар бир давлат олдида турган асосий вазифалардан бири аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни яхшилашга интилишдир.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев таъкидлаганидек, «миллат саломатлиги мустаҳкам бўлсагина жамият барқарор ривожланади».

Бошқарма бошлиғи Тимур Муратов пойтахт соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўтган йилларда эришилган ютуқлар ҳақида сўзлаб берди.

«2021 йилда шаҳар аҳолисининг умр кўриш давомийлиги 72,87 ёшни ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 76,75 ёшни ташкил қилди. 2022 йил охирига келиб, умумий ўлим даражаси 29,7 фоизга камайди», — деди у.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар