Астанада қурилаётган 4 та талабалар уйидан бири жорий йилда фойдаланишга топширилади
ASTANA. Kazinform - Янги ўқув йилида Евроосиё миллий университети талабаларни ётоқхона билан тўлиқ таъминлашни режалаштирмоқда.

ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, хусусий сармоя ҳисобидан 4 та янги талабалар уйи қурилиб, улардан бири жорий йилда фойдаланишга топширилади.
ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек, Астана шаҳри ҳокими Женис Қасимбек, Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети бошқаруви раиси Ерлан Сидиқов бошчилигида олий таълим муассасаси раҳбарияти Жумабаев кўчаси ва Кенен Азирбаев кўчаси бўйидаги янги қурилаётган талабалар уйлари қурилиш ишлари билан танишди.
Ташриф доирасида қурилиш ишлари сифати текширилиб, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида пудратчи ташкилотлар билан учрашув ўтказилди.