09:52, 24 Февраль 2023 | GMT +6
Астанада кураш бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтади
ASTANA. Kazinform – Астана кураш бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Қитъа мусобақаси дастлаб Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида ўтказилиши режалаштирилган эди.
«Ташкилотчилар уни Астанага ўтказишга қарор қилишди. Полвонлар 7-14 апрел кунлари курашади», – деди Қозоғистон Республикаси кураш федерацияси матбуот хизмати раҳбари Аспандияр Есенжолов.
Осиё чемпионати 1979 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ҳозиргача қозоғистонлик полвонлар жами 307 та медални қўлга киритган. Улардан 81 таси олтин, 85 таси кумуш, 141 таси бронзадир. Бу борада медаллар жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Дастлабки учликдан Эрон, Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари жой олган.
Муаллиф: Адилжан Умбет