Астанада қозоқ кураши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳридаги Жақсилиқ Ушкемпиров саройида қозоқ кураши бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Уч кун давом этадиган қизиқарли мусобақада дунёнинг 40 га яқин давлатидан 350 нафар полвон иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform.
None

Ушбу чемпионат - 3 та ёш гуруҳини (катталар, ёшлар ва ўсмирлар) қамраб олган илк мусобақа ҳисобланади. Мусобақа дастурига кўра, ўсмирлар ва ёшлар 5 та вазн тоифасида энг кучлиларни аниқлайди. Катталар эса 12 вазн тоифасида (еркаклар 8, аёллар 4) кураш олиб борадилар.

Қозоғистон шарафини «Дала қирани» унвони соҳиби терма жамоа вакиллари ҳимоя қилмоқда. Булар: Бекжан Толепов (55 кг), Марат Ниғматуллаев (60 кг), Нур Аманшукиров (66 кг), Жумажан Қожамбеков (74 кг), Айдин Дартаев (82 кг), Тоқтарбек Айдарбек (90 кг), Мухит Турсинов (100 кг) ва Нурдаулет Жарилғапов (+100 кг).

Qazaq kuresi ассоциацияси биринчи кун натижаларини эълон қилди. Куни кеча чемпионатда катталар спортчилари баҳслашди. Жумладан, эркаклар 82, 90, 100 ва +100 кг вазн тоифаларида баҳслашди. Аёллар эса 75 ва +75 кг вазнда энг кучлиларни аниқладилар.

82 кг

I-ўрин – Айдин Дартаев (Қозоғистон)

II-ўрин – Умид Есанов (Ўзбекистон)

III-ўрин – Амир Шейх Хосейни (Нидерландия)

III-ўрин – Хамроз Ражабов (Тожикистон)

90 кг

I-ўрин - Томас Степаниак (Польша)

II-ўрин – Жамалбек Асилбекули (Қирғизистон)

III-ўрин – Тоқтарбек Айдарбек (Қозоғистон)

III-ўрин - Иван Козов (Молдова)

100 кг

I-ўрин – Марат Байкамуров (Қозоғистон)

II-ўрин – Баҳриддин Абдураимов (Ўзбекистон)

III-ўрин - Алексей Лусенко (Польша)

III-ўрин – Даваабат Цогтбаатар ( (Мўғулистон)

+100 кг

I-ўрин – Нурдаулет Жарилқапов (Қозоғистон)

II-ўрин – Бекболат Тоқтоғонов (Қирғизистон)

III-ўрин – Георгий Шагелишвили (Грузия)

III-ўрин – Муҳсин Хисомиддинов (Ўзбекистон)

Қизлар ўртасидаги мусобақа натижалари қуйидагича:

75 кг

I-ўрин – Батцецег Цог-Ошир (Мўғулистон)

II-ўрин – Дебора Вос Кайли (Нидерландия)

III-ўрин – Филура Ергашова (Ўзбекистон)

III-ўрин – Саҳбаз Сенанур (Туркия)

+75 кг

I-ўрин – Нагира Сарбашова (Қирғизистон)

II-ўрин - Кебадзе Елене (Грузия)

III-ўрин – Раҳима Юлдошова (Ўзбекистон)

III-ўрин – Молдир Азамат (Қозоғистон)


Фото: www.instagram.com/qazaqkuresi.kz


Сўнгги хабарлар