Астанада Қасим, Жомарт ва Кемел исмли уч эгизак дунёга келди

ASTANA. Кazinform – пойтахтда Сабит ва Марал оиласида Қасим, Жомарт ва Кемел исмли уч эгизак дунёга келди, дея хабар беради Кazinform Астана ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.
None

Уч эгизакнинг ота-онаси 2-сонли кўп профилли шаҳар шифохонаси шифокорларидан миннатдор.

Ёш она эрининг ёнида ҳамшира бўлиб ишлайди. Эри - стоматолог. Улар биринчи марта ота-она бўлишди, болаларга бобоси исм қўйишди.

Уч эгизаклар муддатидан олдин туғилган, ҳар бирининг вазни 1000 граммга яқин. Улар бўлим мудири Ирина Цубенко бошчилигидаги шифокорлар назорати остида неонатал патология бўлимида бўлишди.

«Операцияни амалга оширган 2-сонли кўп прфофилли шаҳар шифохонаси акушерлик блокига жуда миннатдорман. Тиббиёт муассасаларида қулай шарт-шароит яратилгани, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлангани, мутахассисларнинг юксак профессионал маҳоратидан беҳад хурсандман. Сиз туфайли фарзандларимиз тўлиқ ҳаёт ва ёруғ келажакка ҳақли!» – деди уч эгизакларимнинг онаси Марал Соппек.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар