Астанада ижтимоий аҳамиятга молик товарлар нархи 0,9 фоизга арзонлашди

азық-түлік
Фото: ҚР Сауда және интеграция министрлігі

ASTANA. Kazinform - Йил бошидан буён Астана шаҳрида ижтимоий аҳамиятга молик товарлар нархи 0,9 фоизга пасайган, нарх индекси эса 99,1 фоизни ташкил этган (2023 йилнинг мос даврида 107,2 фоиз).

Бунга биринчи навли буғдой уни, гуруч, гречка, кунгабоқар ёғи, мол гўшти, товуқ гўшти, карам, шакар ва туз каби маҳсулотлар нархининг пасайиши сабаб бўлди, дея хабар беради ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати.

Астана шаҳрида Савдо ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаменти томонидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда ижтимоий аҳамиятга молик товарлар нархининг ўсиш суръатларини жиловлаш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги ҳудудларда ижтимоий аҳамиятга молик товарлар нархларини белгилаш масалалари бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради. Қозоғистон Республикасининг "Савдо фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, ижтимоий аҳамиятга эга товарлар учун маржинал товар устамасининг миқдори жорий этилган, сотувчининг маржаси ишлаб чиқарувчининг сотиш нархининг ёки улгуржи етказиб берувчидан сотиб олиш нархининг 15% дан ошмаслиги керак.

Сўнгги хабарлар
telegram