Астанада ITS халқаро савдо маркази очилди
«Биз молия соҳасида инновацияларни қўллаб-қувватлаймиз. Шундай янгиликлардан бири кўп томонлама савдо майдончасининг ишга туширилишидир. Шу муносабат билан бугун Astana Finance Days анжуманида ITS халқаро савдо майдончаси очилди. Бу фонд бозори эмас, шунинг учун бу жуда муҳим. Биржада капитални жалб этишингиз мумкин. Яъни, бу бирламчи бозор. У асосий катта акциялар ва қимматли қоғозларни таклиф этади. Янги қимматли қоғозлар фақат биржада чиқарилиши мумкин. Савдо майдончаси иккиламчи бозор учун мўлжалланган. Яъни, қоғозлар чиқарилганда, инвесторлар бир-бири билан савдо қилишлари мумкин. ITS савдо майдончаси инвесторларимизга халқаро биржада жойлашган 1500 дан ортиқ турли хил акциялар билан савдо қилиш имконини беради», – деди Астана халқаро молия маркази менежери Ренат Бектуров.
Унинг сўзларига кўра, ITS халқаро савдо платформаси Астана халқаро молия маркази молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитасидан кўп томонлама савдо майдончаси билан ишлаш учун MTF (Multilateral Trading Facility) лицензиясини олган биринчи компания ҳисобланади.
Унинг ёрдами билан инвесторлар жаҳон молия бозорининг минглаб инвестиция маҳсулотларига киришлари мумкин.
Қайд этиш жоизки, Астанада молия соҳасидаги йирик тадбирлардан бири – Astana Finance Days 2023 конференцияси бўлиб ўтяпти.
Ушбу тадбир 2018 йилдан бери ўтказиб келинади. Унда маҳаллий ва жаҳон молия соҳаларининг долзарб муаммолари, тенденциялари ва имкониятлари муҳокама этилади.
Муаллиф: Даулет Изтилеу