14:17, 20 Октябрь 2022 | GMT +5
Астанада инвестиция форумида 1 миллиард долларлик 25 шартнома имзоланади
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида бўлиб ўтган сармоявий форум доирасида умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган 25 та ҳужжат имзоланади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Ташқи ишлар вазирлиги томонидан инвесторлар форуми ташкил этилди. Мақсад – бир-бири билан алоқада бўлган янги компанияларни Қозоғистонга таклиф қилиш ва улар билан яқиндан танишиш. Айрим компаниялар пандемия сабабли кейинги икки йил ичида Қозоғистонга кела олмади. Уларни қўшиб ҳисоблаганда 300 га яқин компания келади. Улар турли соҳалардан. Бу йилги форумнинг мавзуси қишлоқ хўжалиги ва логистикадир. Чунки Украинадаги ҳозирги вазият, пандемия, ўзимизнинг январ воқеалари туфайли кўп нарса ўзгармоқда. Евроосиё қитъасида лингвистик иқлим ҳам, логистика алоқалари ҳам ўзгармоқда. Шунинг учун биз янги ҳамкасбларимизга Қозоғистондаги вазиятни кўрсатяпмиз»
, — деди вазир ўринбосари.
Эртага сармоядорлар ҳудудларга боришини ҳам таъкидлади.
«Форум доирасида 25 та ҳужжат имзоланди. Уларнинг умумий қиймати 1 миллиард долларга яқин. Улар: тиббиёт соҳаси, Қуриқ портини кенгайтириш лойиҳаси, Шарқий Қозоғистон вилоятида литий конини ривожлантириш лойиҳаси ва қишлоқ хўжалигидаги кўплаб лойиҳалар»
, — деди Алмас Айдаров.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай