Астанада имконияти чекланган фуқароларни реабилитация қилиш маркази қурилади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахтда 150 ўринли имконияти чекланган фуқароларни реабилитация қилиш маркази қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Астана шаҳар Бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти раҳбари ўринбосари Азамат Оспанов коммуникациялар бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

«Қозоғистонда ногиронлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича Миллий режа доирасида Астанада 150 ўринли имконияти чекланганлар учун реабилитация марказини қуриш режалаштирилган. Бундан ташқари, 1,5 ёшдан 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган болалар учун ярим стационар шароитда 30 ўринли кичик марказ очиш ишлари ҳам олиб бориляпти. Шунингдек, шаҳарда 100 ўринли психоневрологик хасталикларга чалинган ногиронлар учун филиал очиш имконияти кўриб чиқиляпти», – деди Азамат Оспанов.

Бундан ташқари, спикер ўз брифингида ўтган йили фалаж бўлган 37 нафар астаналик реабилитациядан сўнг оёққа турганини маълум қилди. Бугунги кунда Астана ҳудудида жами 5556 нафар фуқаро махсус ижтимоий хизматлар билан қамраб олинган.


Сўнгги хабарлар