15:45, 02 Август 2023 | GMT +5
Астанада иккита катта кўп қаватли автотураргоҳ қуриш мумкин
ASTANA. Kazinform – Астанада иккита кўп қаватли автотураргоҳ пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирда ушбу лойиҳаларга инвесторларни жалб қилиш масаласи ишлаб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Улардан бири Бош прокуратура биноси билан Jusan Bank биноси оралиғида бўлади.
«Ҳозирда кўп қаватли автотураргоҳ қуриш учун инвесторларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқиляпти», – дейилади Астана шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бошқармасининг Kazinform ХАА расмий сўровига жавобида.
Олий суд биноси орқасида иккинчи кўп қаватли автотураргоҳ қурилиши мумкин.
«Бу ҳудудда 350 та машинага мўлжалланган бепул тўхташ жойи мавжуд. Ҳозирда мазкур ҳудудда автотураргоҳ қуриш масаласи ҳал қилиняпти», – дейилади ҳокимлик хабарида.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов