Астанада иккиламчи бозорда уй-жой нархи олти йил ичида биринчи марта пасайди

Астана шаҳрининг иккиламчи бозоридаги уй-жой нархлари 2023 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 фоизга пасайди, дея хабар беради Кazinform.

Уй-жой
Фото: Алина Тулеубаева/Kazinform

Биринчи кредит бюросининг Теlegram-каналида маълум қилинишича, ушбу давр охиридаги нархларнинг пасайиши 2017 йилдан бери биринчи марта қайд этилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Биринчи кредит бюроси маълумотлари далолат беради.

2023 йил якунларига кўра, Астана иккиламчи бозор нархи пасайган ягона шаҳар бўлди. Декабрь ойида нархлар 7,8 фоизга камайди, бироқ аввалги даврларда нархларнинг ошиши туфайли бир неча йил аввалгига нисбатан юқорилигича қолмоқда. Масалан, 2020 йилнинг декабрига нисбатан ўсиш 50 фоизни ташкил этади.

Иккиламчи бозордаги уйлар умумий ҳисобда 1,8 фоизга, 2022 йил декабрига нисбатан 3,7 фоизга арзонлашди. Дарвоқе, кейинги ойда ўтган йилга нисбатан Алматида ҳам нархлар пасайган (-3,8 фоиз).

Сўнгги хабарлар