Астанада ИЭС-3 ва иккита газ иссиқлик станцияси ишга туширилди
Астанада 3-ИЭСнинг биринчи босқичи ва иккита газ иссиқлик станцияси қурилиши якунланди. Пойтахт ҳокими Женис Қасимбек шаҳар биринчи марта иситиш даврига катта профицит билан кирганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

“Муҳандислик инфратузилмаси бўйича янги туманларни етарли даражада иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида 3-ИЭСнинг биринчи навбатида Туран ва Жануби-Шарқий газ иссиқлик станциялари қурилиши якунланди. Бу қўшимча - 1130 гкал иссиқлик энергиясини тақдим этди. Масалан, бир ҳафта аввал -32-33 даража совуқ бўлганида шаҳарда 3 минг гкалга яқин иссиқлик истеъмол қилинган бўлса, бизда 600-700 гкалга яқин заҳира қолган”, - деди шаҳар ҳокими бугун Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Шаҳар раҳбари сўнгги йилларда биринчи марта иситиш даврига катта профицит билан кирганини таъкидлади.
– Келгуси йилда биринчи навбатда “Тельман” газ иситиш станциясини, кейин эса “Туран”ни ишга туширишни режалаштирганмиз. Бу бизга тахминан 800 гкал қўшимча иссиқлик беради. Иситиш иншоотларини қуриш, ИЭС қувватларини янадан кенгайтириш ишлари давом эттирилади”, - деди спикер.
Муаллиф: Марлан Жиембай