Астанада HR соҳасида рақамли технологияларни самарали жорий этиш масаласи муҳокама қилинмоқда

Астана шаҳрида жамоавий бошқарувда HR ва рақамли технологияларнинг аҳамиятига бағишланган конференция бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Kazinform.

Рақамлаштириш
Фото: Midjourney

Қозоғистон Республикаси Президенти Ишлар бошқармаси Тиббиёт маркази қошидаги Тиббиёт технологиялари ва ахборот тизимлари маркази томонидан ташкил этилган тадбирда давлат тузилмалари, таниқли тиббиёт марказлари, йирик компаниялар топ-менежерлари, HR ва IT-экспертлари, бизнес-мураббийлар иштирок этмоқда.

Ялпи мажлисдан сўнг конференция иштирокчилари секцияларга бўлинган ҳолда соҳага оид долзарб масалаларни муҳокама қиладилар.

Ушбу бўлимларда мотивация орқали жамоани бошқариш, прогнозлаш ва касбий беқарорлик сабабларини бартараф этиш, корпоратив маданият, рақамли гигиена, жамоанинг ҳиссий эътиборини бошқариш каби долзарб масалалар таҳлил қилинади.

Конференциянинг очилишида Президент Ишлар бошқармаси Тиббиёт маркази раҳбари Алексей Цой сўзга чиқиб, мутахассисларни бошқариш соҳасини технологиялар ва маданий қадриятлар ривожланаётган замон талаблари асосида йўналтириш муҳимлигини таъкидлади.

“Биз узлуксиз технологик ўзгаришлар ҳаётимизнинг турли соҳаларига таъсир кўрсатаётган ноёб даврда яшаяпмиз.

Бугун биз рақамли технологиялар HRнинг барча жабҳаларига кириб бораётганини кўрмоқдамиз.

Конференция давомида кадрларни танлашда IТ-дан фойдаланиш, истеъдодларни бошқариш бўйича инновацион ечимларни жорий этиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва ривожлантиришда рақамли платформаларнинг ролини кўриб чиқамиз.

Ушбу инновацион ёндашувлар қандай қилиб яхшироқ жамоаларни яратиши мумкинлигини ўрганишга урғу берилади.

Келажакда қандай кўникма ва малакаларга талаб бўлиши ва жамоаларимизни ўзгаришларга қандай тайёрлашни кўриб чиқамиз”, — деди Алексей Цой.

Тадбирда Президент Ишлар бошқармаси тизимида кадрлар билан ишлаш соҳасида қандай етакчи қарорлар қўлланилаётгани ҳақида маълумотлар берилади.

Сўнгги хабарлар