08:14, 19 Июнь 2023 | GMT +5
Астанада Grand Slam турнирда Ғалимжан Қириқбай бронза медалини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик оғир вазн тоифасидаги дзюдочи Ғалимжан Қирикбай Астанада Grand Slam турнирда бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон дзюдо федерациясига таяниб.
Учинчи ўрин учун курашда Ғалимжан Қириқбай жаҳон чемпиони Сабу Инанейшвили (Грузия)дан кучлироқ чиқди. Шу тариқа, Қозоғистон ҳисобида 7 та медаль бор (1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза).