Астанада Диснейленд қурилади

ASTANA. Kazinform – Астанада «Жібек жолы» (Ипак йўли) номи остида Диснейленд қурилади. Бу ҳақда «Astana Invest» бошқаруви раиси ўринбосари Оринбек Қуаниш билан «ULKENBAY» компанияси вакиллари учрашувида маълум бўлди.

Диснейленд
Фото: architecture_astana

Instagramдаги architecture_astana саҳифасида эълон қилинган маълумотларга кўра, Шанхайдаги Диснейлендга муқобил истироҳат боғи Қозоғистон ва Хитойнинг маданий хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради.

“Инвесторлар лойиҳанинг юқори сифати ва ўзига хослигини таъминлаш учун Шанхай Диснейлендни яратган дизайнерларни жалб этиш ниятида эканликларини маълум қилишди. Ушбу боғнинг асосий ғояси болаларнинг нафақат мароқли ҳордиқ чиқариши, балки ўйинлар орқали икки давлат маданиятининг бойлиги ва ранг-баранглигини ўрганиши ва ҳис қилишидир”, — дейилади тарқатилган маълумотда.

Учрашувда томонлар лойиҳани амалга оширишга оид асосий масалалар, хусусан, қурилиш муддати, молиялаштириш манбалари, маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликнинг истиқболи кабиларни муҳокама қилди.

Шу муносабат билан Оринбек Қуаниш минтақа учун жуда муҳим лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун сафарбар этилиши мумкин бўлган давлат томонидан қўллаб-қувватланиши мумкин бўлган механизмларни алоҳида таъкидлади.

Сўнгги хабарлар