Астанада буюк олим ва мутафаккир Абу Али ибн Сино бюсти очилди
Очилиш маросимида Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов, Тожикистон Республикаси Маданият вазири Зульфия Давлатзода, шунингдек, Астана ҳокимлиги вакиллари, Қозоғистон ва Тожикистон ижодкор зиёлилари вакиллари ва бошқалар иштирок этди.
Бронза бюсти тожик усталари томонидан тайёрланган, гранит пойдевори эса Астана ҳокимлиги томонидан тақдим этилган. Ёдгорликнинг баландлиги 3,1 м.
«Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар тарихида жуда муҳим кун. Ибн Сино номи ва ижоди бутун дунёга маълум, шунинг учун унинг шарафига ўрнатилган ёдгорлик мамлакатларимиз ўртасидаги чуқур тарихий боғлиқликни таъкидлайди. Ёдгорликнинг очилиши Қозоғистонда Тожикистон маданияти кунлари доирасида ўтказилаётган бутун бир қатор тадбирлардан биридир. Астана, Алмати ва Чимкентда фильмлар намойиши, концерт ва кўргазмалар бўлиб ўтяпти. Қишлоқ хўжалиги ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган», – деди Асхат Оралов.