Астанада Марказий Осиё ижтимоий тадбиркорларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтади

Астанада биринчи Марказий Осиё ижтимоий тадбиркорлар қурултойи бўлиб ўтади
Фото: pixabay.com

24 ноябрь куни Астанада Марказий Осиё ижтимоий тадбиркорларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform агентлиги пойтахт ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб.

Бундай миқёсдаги тадбирда илк бор Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг ижтимоий тадбиркорлик етакчилари йиғилади. Қурултойда 300 дан ортиқ ижтимоий тадбиркорлар, шунингдек, давлат идоралари, жамоат ташкилотлари вакиллари, жамоатчилик вакиллари, фуқаролик фаоллари иштирок этиши кутилмоқда.

Форум давомида экспертлар Марказий Осиёда муваффақиятли амалга оширилаётган ижтимоий тадбиркорлик лойиҳалари тажрибаси билан ўртоқлашадилар, ижтимоий тадбиркорлик орқали ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг инновацион ёндашувлари, ижтимоий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давлатнинг роли, ижтимоий ташаббусларни молиялаштириш механизмлари ҳақида сўз юритадилар.


Муҳокаманинг муҳим мавзуларидан бири Марказий Осиё мамлакатлари ижтимоий тадбиркорлари, давлат идоралари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланади.


Курултай Қозоғистон ижтимоий инноваторлар ассоциацияси (ИИА) ташаббуси ва Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлиги, Марказий Осиё мамлакатлари депутатлари, Астана ҳокимлиги, шунингдек, Eurasian Resources Group (ERG) кўмагида ўтказилади.

Сўнгги хабарлар
telegram