Астанада бешта давлатнинг робот йиғувчи болалари ўзаро баҳслашади

Робототехника
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги

ASTANА. Кazinform - Астана шаҳрида робототехника бўйича Марказий Осиёдаги энг йирик мусобақа - Central Asia FIRST Championship бошланди. Яқин уч кун ичида беш мамлакатдан 3000 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ўзаро баҳслашади.

Мусобақани ташкил этган «USTEM Foundation» жамоат фонди раҳбари Асилбек Мирзахметовнинг айтишича, бу йилги мусобақада Ўзбекистон, Қирғизистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Гонконгдан ўйинчилар иштирок этмоқда. Энг яхши 4 та жамоа апрель ойи охирида АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтадиган глобал мусобақага йўл олади.

Робототехника
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги

 

Мусобақа жаҳон FIRST дастури доирасида уч ёш тоифасида ўтказилади: FLL Explore (6-10 ёш), FLL Challenge (10-16 ёш) ва FIRST Tech Challenge (12-18 ёш). Уч тоифадаги 200 га яқин жамоа робототехника соҳасидаги муваффақиятлари билан ўртоқлашмоқчи.

“FIRST чемпионатлари ҳар йили турли мавзуларда ўтказилади. Бу мавсумнинг мавзуси креатив индустрия, шоу ва санъат ҳақида бўлади. Жамоалар ушбу соҳадаги компаниялар ва одамлар учун муаммоларни ҳал қилиш юзасидан муҳандислик маҳоратидан фойдаланишлари керак. Мисол учун, баъзи жамоалар кинематографлар ва фотосуратчилар учун махсус ёрдамчи қурилмалар яратадилар. Бир жамоа дўмбира учун тренажер яратди. Яъни, болаларни робототехника ва дастурлар эмас, балки ҳар томонлама ривожланган шахс сифатида ривожлантириш кўзда тутилган”, — деди А. Мирзахметов пойтахт Ўқувчилар саройида журналистларга берган интервьюсида.

Робототехника
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги

 

Қозоғистон ушбу мусобақаларда 2017 йилдан буён иштирок этиб, икки марта мутлақ жаҳон чемпиони бўлди.

“2017 йилда АҚШда ўтказилган чемпионатда илк бор иштирок этиб, 8-ўринни эгаллаган эдик. Кейинчалик, 2019 йилда Бирлашган Араб Амирликларига бориб, 190 та давлат орасида бронза медалини қўлга киритдик. Пандемиядан сўнг биз 2022 йилда Женевада 180 та давлат орасида мағлубитсиз жаҳон чемпионига айландик. Ўтган йилнинг октябрь ойида Қозоғистон Сингапурда 191 давлат ўртасида мағлубиятсиз мутлақ чемпион бўлган эди. Бошқа давлатлар билан солиштирганда, мамлакатимизда робототехника жуда тез ривожланмоқда. Ҳозир мамлакатимиз мактабларида 3 мингдан ортиқ робототехника ташкилоти очилди”, – деди маърузачи.

Бугунги Марказий Осиё чемпионатида Қозоғистондан 500 нафардан ортиқ бола иштирок этмоқда. Улар бутун мамлакат ва қишлоқлардан танлаб олинган.

Робототехника
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги

 

Мусобақа ғолиблари қимматбаҳо совғалар, АҚШ, Австралия, Сингапурда ўтказиладиган халқаро олимпиадаларда иштирок этиш учун лицензиялар, Қозоғистон ва хорижий олий таълим муассасаларига грантлар, шунингдек, Таълим-маориф вазирлигининг I, II, III даражали дипломлари билан тақдирланади.

Чемпионат «Дарын» республика илмий-амалий маркази, «USTEM Foundation» ҳамда Астана шаҳар таълим бошқармаси томонидан Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги ва Астана шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилмоқда.

Сўнгги хабарлар