Астанада бепул Apple ўқув маркази очилди

Астанада бепул Apple ўқув маркази очилди
Фото: astanahub.com

ASTANA. Kazinform - Apple Authorised Training Center for Education дастурига 400 дан ортиқ номзодларнинг орасидан 60 нафар энг яхши талаба танлаб олинди. Улар iOSда бепул мобиль иловалар яратиш учун барча зарур кўникма ва билимларга эга бўладилар.

Талабалар нафақат Apple компаниясининг энг замонавий ускуналари ва зарур воситаларидан бепул фойдаланиш имкониятига эга, балки Apple компаниясининг сертификатланган инструкторларидан ҳам таълим оладилар.

Астанада бепул Apple ўқув маркази очилди
Фото: astanahub.com

“2023 йил октябр ойида биз Apple Authorised Training Center for Education компанияси билан шартнома имзоладик. Astana Hub Қозоғистондаги Apple тренинг марказининг вакили бўлди. Мазкур марказ талабаларимизга iOS дастурлаш кўникмаларини эгаллаш, ўз ғояларини амалга ошириш ва ўз мобиль иловаларини яратиш имконини беради. Apple компанияси билан ҳамкорлигимиз инновацион аниқ фикрлашни ривожлантиради. Шу билан бирга, Қозоғистондаги IT-соҳасини ривожлантириш учун талабаларимизни илғор технологик ечимларни ишлаб чиқишга илҳомлантиришига катта ишонч бор”, — деди Astana Hub бошқарувчи директори Дания Ахметова.

Мамлакатда Certified Apple Trainer дастури бўйича 8 нафар сертификатланган тренер мавжуд. Улардан бири - сертификатланган Apple Trainer Смағул Негматовдир. Турли таълим ресурсларидан, жумладан, Apple компаниясидан хусусий маърузалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган мураббийлик маркази ўз талабаларига таълим беради ва уларни рақамли технологиялар бўйича илғор тажрибалар билан таништиради.

«IOS тизимини ишлаб чиқиш бўйича таҳсил олган талабаларимнинг аксарияти мамлакатимизнинг йирик компанияларида, хусусан, Halyk, ЦентрКредит банки, Jusan ва бошқа банк соҳасида муваффақиятли фаолият юритмоқда. Олти ойлик мунтазам ўқиш давомида талабалар ўз малакаларини сезиларли даражада ошириб, middle даражага етди. Бир йил ичида дастурчининг middle+ ва ҳатто senior iOS даражасини ўзлаштирганлар ҳам бўлди”, — деди Apple Certified Trainer Смағул Негматов.  

Сўнгги хабарлар