Астанада бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади
Астана ашҳрида 22-25 март кунлари «Qazaqstan» енгил атлетика мажмуасида бадиий гимнастика бўйича «ALEM CUP» халқаро турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Каzinform агентлиги Астана ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Мусобақада 2008 йилда туғилган ва ундан катта, 2009-2010 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар иштирок этади. Иштирокчилар гуруҳ машқларида ҳам баҳслашадилар.
Мусобақа Халқаро гимнастика федерациясининг (FIG) 2022-2024 йилларга мўлжалланган бадиий гимнастика бўйича амалдаги қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа бадиий гимнастика бўйича турнир бўлиб, унда жаҳон федерациясидан лицензияга эга бўлган гимнастикачилар ташриф буюришади.
“Бу Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган бадиий гимнастика оламида узоқ кутилган воқеа. Мусобақада Миср, Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь терма жамоаларидан гимнастикачилар иштирок этишади. Асосий мақсад – мамлакатлар ўртасида энг яхши гимнастикачиларни аниқлаш. Бундан ташқари, пойтахтимизда ўтказиладиган «ALEM CUP» халқаро турнири ҳам жаҳон тақвимига киритилган. Ишончим комилки, қизларимиз, жумладан, пойтахтлик гўзалларимиз ҳам ўзларини муносиб кўрсатишади”, – деди “Алем” халқаро бадиий гимнастика академияси раҳбари Асем Бақитжанқизи.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа Астана шаҳри ҳокимлиги, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Қозоғистон гимнастика федерацияси кўмагида ўтказилади.