Астанада бадиий гимнастика бўйича «ALEM CUP» халқаро турнири бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform — 22-25 март кунлари Астанадаги «Qazaqstan» енгил атлетика спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича «ALEM CUP» халқаро турнири бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада 2008 йил туғилган ва ундан катта, 2009-2010 йилларда туғилган ва ундан қуйи тоифадаги спортчилар иштирок этади. Иштирокчилар гуруҳ машқларида ҳам ўз омадларини синаб кўришади.
Мусобақа Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) томонидан бадиий гимнастика бўйича 2022-2024 йиллардаги амалдаги қоидаларга мувофиқ ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа бадиий гимнастика бўйича лицензион турнир бўлиб, унда Жаҳон федерацияси лицензиясига эга гимнастикачилар иштирок этади.
- “Астанада ўтказиладиган мусобақа бадиий гимнастика оламида узоқ кутилган воқеа. Бадиий гимнастика бўйича лицензион турнирда Миср, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь терма жамоаларидан жаҳон федерацияси томонидан лицензия берилган спортчилар иштирок этишади. Асосий мақсад – мамлакатлар ўртасида энг яхши гимнастикачиларни аниқлаш. Шунингдек, пойтахтдада ўтказиладиган «ALEM CUP» халқаро турнири ҳам жаҳон жадвалига киритилди. Ўйлайманки, Қозоғистонимиз, жумладан, пойтахтлик гўзалларимиз ҳам ўзини яхши томондан кўрсатади”, — деди Жаҳон халқаро бадиий гимнастика академияси раҳбари Асем Бақитжанқизи.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа Астана шаҳри ҳокимлиги, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Қозоғистон гимнастика федерацияси кўмагида ўтказилади.