Астанада «Astana Marathon 2023» бўлиб ўтади
Марафон иштирокчиларига 18 ва ундан катта ёшдагилар учун 42,2 км ва 16 ва ундан катта ёшдагилар учун 10 км масофа таклиф этилади. Марафонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш марафоннинг расмий веб-сайтида ёки онлайн тарзда амалга оширилиши мумкин.
42,2 км ва 10 км масофалар учун онлайн аризаларни топшириш муддати 1 сентябрь соат 07:00 гача.
Шунингдек, марафон арафасида 1 ва 2 сентябр кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача ЕХРО халқаро кўргазмалар марказида (Мангилик Ел 53/1) бўлиб ўтадиган Astana Marathon EXPO 2023 спорт кўргазмасида рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Кўп йиллар давомида Astana Marathon нафақат Қозоғистоннинг турли бурчакларидан, балки Буюк Британия, АҚШ, Нидерландия, Испания, Италия, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Мўғулистон ва бошқа мамлакатлардан югурувчиларни ўзига жалб этиб келяпти.