Астанада ҳар йили 50 минггача иш ўрни яратилади

ASTANA. Kazinform – Астанада ҳар йили янги иш ўринлари очиляпти. Ишсизлик даражаси пасаймоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Бугунги кунда Астанада ишсизлик даражаси 4,5 фоизни ташкил этади. Умумий ишсизлик даражаси барқарор ва йилдан-йилга пасайиб боряпти. Биз кўраётган чора-тадбирлар ишсизлик даражаси барқарорлигини сақлашга хизмат қилмоқда. Айтайлик, Астанада ҳар йили 40-50 минг янги иш ўрни яратилади. Саноат паркида қанчадан-қанча янги иш ўринлари очилмоқда. Буларнинг барчаси ишсизлик даражасини камайтиришга ёрдам беради. Ҳар куни бизга доимий иш таклиф қилаётган иш берувчилардан юзлаб мурожаатлар келиб тушмоқда», – дейилди шаҳар Алоқа хизматлари майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар