Астанада Алишер Навоий ҳайкали очилади
ASTANA. Kazinform - Бугун Астанада ўзбек шоири Алишер Навоий ҳайкали очилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокарадан сўнг ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Қозоқ-ўзбек дўстлигининг олтин кўприги - маданий-гуманитар ҳамкорликдир. Уни ҳар томонлама ривожлантириш жуда муҳим. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик узоқ йиллик қардошлик муносабатларидан келиб чиқади. Бугун Астанада ўзбек халқининг буюк фарзанди, мутафаккир шоири Алишер Навоий ҳайкали очилади. Бу қозоқ халқининг ўзбек халқига алоҳида қизиқишидан далолатдир. Алишер Навоийни бутун туркий ҳалқлар ҳурмат қилади.Унинг мероси бутун инсониятнинг маънавий хазинаси ҳисобланади”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муллиф: Марлан Жиембай