Астанада 8,5 минг уй газга уланган
«Шаҳардаги турар-жой массивларида 20 минг хусусий уй-жой мавжуд. Улар орасида бугунги кунда 12 минг абонентга газ етказиб берилган бўлса, 8 минг 500 абонентга газ уланган. Бу рақам ҳар ой ортиб бормоқда», – деди Мақсат Есмағулов Астана алоқа хизмати матбуот марказида ўтказилган брифингда.
Шу билан бирга, у шаҳарнинг газ билан таъминланган ҳудудларини ҳам айтиб ўтди.
«Кўктал ва Жануби-Шарқий турар-жой массивларидаги 5 та уйнинг тўрттаси газга уланган. Ўйлайманки, келгуси иситиш мавсумида бу рақам бироз ортади. Шаҳардаги Кўктал-1, Кўктал-2, Агроқалашиқ, Саноат, Жануби-Шарқий, Куйгенжар, Мичурино, Трансмиллий турар-жой массивлари ҳамда 4 та кичик туман, яъни Москва ва Потанин, Нурбесик, Ақбидай туманлари тўлиқ газ билан таъминланди. Шунингдек, 1 та завод, 15 та кўп қаватли уй, 300 га яқин кичик ва ўрта тадбиркорлик субъекти газ билан таъминланди.
Муаллиф: Марлан Жиембай