18:10, 17 Август 2023 | GMT +5
Астанада 500 дан ортиқ хорижлик фуқаролар депортация қилинди
ASTANA. Кazinform – Астанада миграция қонунчилиги талабларини бузган хорижликлар мамлакатдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Полиция департаменти миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Ербол Махметов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Хорижий фуқаролар келганда, қабул қилувчи томон уларга мамлакатда бўлиш талаблари тўғрисида хабар бериши керак. Йил бошидан буён Астанада 20 мингга яқин хориж фуқароси рўйхатга олинган. Бундан ташқари, Тожикистоннинг 3000 дан ортиқ фуқароси вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олди», — деди Ербол Махметов Политсия департаментида ўтказилган матбуот анжуманида.
Унга кўра, меҳнат муҳожирларининг аксарияти қурилиш соҳасида ишлайди.
«Агар улар вақтинчалик прописка олишса, белгиланган муддатда ишлаш ҳуқуқига эга. Йил бошидан буён 500 дан ортиқ одам депортация қилинди. Уларнинг кўпчилиги қурилиш объектларида ишлайди», — деди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу