Астанада 420 дан ортиқ жойда ижтимоий объектлар қурилади
Шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, мактаблар қуриш учун 158 та, болалар боғчалари учун 185 та, тиббиёт пунктлари (поликлиникалар, туғруқхоналар, реабилитация марказлари) учун 78 та ер участкаси белгиланган. Тиббиёт пунктлари сони янги турар-жой мажмуасининг биринчи қаватларида очиладиган тиббиёт муассасаларисиз кўрсатилган. Ижтимоий объектлар қуриш учун ер участкалари сони йил сайин ортиб бормоқда.
Пойтахтда аҳоли иштирокида шаҳарнинг 2035 йилгача бўлган бош режаси лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. «Астана бош режаси» бўлажак ижтимоий объектларни (мактаблар, тиббиёт марказлари, болалар боғчалари) жойлаштиришни назарда тутади. Шаҳар бош режаси лойиҳаси доирасида 2035 йилгача шаҳарни ривожлантириш, аҳоли сони, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, транспорт инфратузилмасини истиқболли ривожлантириш, объектларни бузиш каби турли йўналишлар кўриб чиқилмоқда.
Муаллиф: Марлан Жиембай